Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ўз телеграм-канали орқали маълум қилди.
Вазирлик қайдича, қишки таътил икки ҳафта – 2023 йилнинг 10 январигача давом этади, III чорак эса 11 январдан бошланади.
Ўзбекистондаги мактаб ўқувчилари ўтган йили ҳам даставвал икки ҳафталик қишки таътилга кетишган, бироқ кейинроқ ХТВ таътил муддатини 24 январгача узайтирган эди.