2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич 1–4-синфларда ўқувчиларни илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган дарсликлар бўйича ўқитиш, 5–9-синфларда ўқувчиларга умумтаълим фанларидан таянч билимлар бериш ва 10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида билим бериш амалиёти жорий қилинади.
Расман билдирилишича, “президент бу борадаги 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури”ни имзолади.
Мазкур дастурда 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир туман, шаҳарнинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилади.
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш амалиётга киритилади.