Янги йил байрамида ўзбекистонликлар қаторасига 5 кун дам олади

Самарқанддаги арча бозори.

Ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 31 декабрь, 1 -2-3-4 январь кунлари дам олади. Президент Шавкат Мирзиёев бу борадаги фармонни имзолади.

4 январь олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 8 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни ҳисобланади.

Фармонда 2022 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари ҳам белгиланди. Фармонга асосан барча ходимлар учун 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь – жума кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь – шанба қўшимча дам олиш ҳисобланади.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари 8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига, 7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига, 14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига, 16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига кўчиралади.