Янги йилнинг биринчи кунида 2316 чақалоқ туғилди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда 1 январь куни 2316 чақалоқ туғилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, бу сўнгги беш йилдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Вазирлик статистикасида қайд этилишича, худди шу куни 2018 йилда 1961, 2019 йилда 1708, 2020 йилда 1974, 2021 йилда 1644 чақалоқ туғилган эди.

2022 йилнинг 1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 1118 нафари қиз, 1198 нафари эса ўғил бола бўлиб, энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида (270 нафар) туғилди.

Шунингдек, иккинчи ўринда Фарғона вилояти (239 нафар), учинчи ўринда Наманган вилояти (218 нафар), тўртинчи ўринда Сурхондарё вилояти (213 нафар чақалоқ) қайд этилди.

“Дунёга келган болаларнинг 12 тасини икки ҳомилали, 1 тасини тўрт ҳомилали эгизаклар (жами 28 нафар чақалоқ) ташкил қилади”,-дейилади расмий билдирувда.