Халқаро фазо станциясида 12 кун бўлган япониялик икки сайёҳ Юсаку Маэзава ва Ёдзо Хирано росиялик комонавт Александр Мисуркин ҳамроҳлигида Ерга қайтди. Улар ўтирган капсула Қозоғистон ҳудудига муваффақиятли қўнганини, “Союз МС-20” сайёҳлик кемаси қатнови якунланганини “Рокомос” 20 декабрда билдирди.
АҚШ коинот агентлиги – НАСА ҳам япон сайёҳлари билан уч марта космосга учган Россия космонавти Ерга қайтганини маълум қилди.
Фазогир Александр Мисуркин, миллиардер Юсаку Маэзава ва унинг видео продюсери Ёдзо Хирано 8 декабрь куни Қозоғистондаги “Бойқўнғир” аэропортидан коинотга учган эди. Бу икки япониялик 2009 йилдан бери ўз ҳисобидан пул тўлаб Халқаро фазо станциясига учган илк сайёҳдир.
Сайёҳлар Халқаро фазо станциясида чой қандай ичилиши, тиш қандай ювилиши каби мавзуларда видеоларни олишиб, уларни Маэзаванинг YouTube порталидаги каналига жойлашган.