Европа Иттифоқи Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллиги путур етказган 8 нафар Россия фуқаросига қарши санкциялар жорий қилди. Бу ерда гап сиёсий сабабларга кўра нохолис қарорлар қабул қилган ҳуқуқ-тартибот ва суд органлари ходимлари ҳақида бормоқда.
Санкция рўйхатига киритилган шахслар орасида Россия ФСБсининг Қрим бўйича бошқармаси бошлиғи Леонид Михайлюк, минтақавий Тергов бошқармаси раҳбари Владимир Терентьев, қримлик судьялар Виктор Можелянский, Галина Редько, Михаил Белоусов, Андрей Долгополов, терговчи Магомед Магомедов ва прокурор Евгений Колпиков кабилар бор.
ЕИ ҳуқуқий порталида қайд этилишича, бу шахслар Қрим ва Севастополнинг ноқонуний аннексия қилинишига қарши бўлган кишиларни таъқиб қилишган ёки тазйиқ ўтказишган.
Қрим бўйича ЕИ санкциялари илк бор 2014 йил июнида жорий этилган. Аввалроқ ўша йил мартида россиялик расмийлар томонидан уюштирилган референдумда яриморолда яшовчи кишилар, Россия ОАВлар иддаосича, Қримнинг Россияга қўшилишини дастаклаб овоз берганлар. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар россиялик ҳарбийлар босими остида эришилган референдум натижаларини тан олишлар бош тортишган.