Европа мамлакатларида 23 февраль куни Украинадаги урушнинг 3 йиллиги муносабати билан намойишлар бўлиб ўтди. Тадбирлар иштирокчилари Киевга Россия тажовузига қарши туришда дастак билдиришди.
Якшанба куни Брюсселда тинч намойиш бўлиб ўтди, дея хабар қилди Озодлик мухбири Олена Абрамович. Унга кўра, бир неча минг намойишчи Украина мадҳиясини ижро этишиб, “Россия товон тўлаши лозим”, “Украинага шон-шарафлар”, “Европа учун тинчлик, Украинага ғалаба” деб қичқиришган. Намойиш чоғида ҳаво тревогаси янгради – бу товушни Украинада яшовчи кишилар уч йилдан буён деярли ҳар куни эшитиб келишади.
Украинани қўллаб-қувватлаш юриши 23 февраль куни Прагада ҳам ўтказилган. Минглаб одам шаҳар марказидаги Староместска майдонига келишган. Йиғилганлар олдида Чехия президенти Петр Павел ҳам чиқиш қилиб, Украина ҳудудига бостириб кирган Россия тажовузкор мамлакатга айланиб, халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузганини айтган.
Сўнгги бир неча кун ичида Киевга дастак тадбирлари дунё бўйлаб бир неча юз шаҳарда ўтказилган.
Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли босқини 2022 йил 24 февралидан буён давом этиб келмоқда.