ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 27 апрелидан 1 майигача Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Қайд этилишича, европалик мулозимларнинг Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Марказий сайлов комиссияси, Олий суд, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ҳамда бошқа вазирлик ва идораларда ўзбекистонлик масъуллар билан учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.