Зеленский Мюнхен хавфсизлик анжуманида қатнашишини тасдиқлади

Украина президенти Владимир Зеленский 19 февраль куни Мюнхен хавфсизлик конференсиясида иштирок этади.

Зеленскийнинг идораси баёнотида айтилишича, президент шу куни Мюнхндан уйига қайтади.

Зеленскийнинг конференцияда чиқиш қилиши кутиляпти.

Украина президенти ўз давлати чегарасида рус қўшинларининг кўп тўпланиши фонида кескинлик кучайиб бораётган кезда Мюнхенга йўл олмоқда.

Аммо унинг идораси Украина шарқидаги вазият "тўлиқ назорат остида қолаётганини" таъкидлади.

Оқ уй 18 февраль куни Германия шаҳрида бўлиб ўтадиган хавфсизлик анжуманида иштирок этиш учун Украинани тарк этиш-қилмасликни Зеленский ҳал қилиши кераклигини айтганди.