Наманганда 28 декабрь куни соат 8:11 да ер қимирлади, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Зилзила эпимаркази Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида бўлган. Зилзила координаталари: 41,19 градус шимолий кенглик; 71,74 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 211 км жануби-шарқда.
Зилзила Янгиқўрғон туманида 2 балл ва Чортоқда 2 балл кучланишда сезилган.