Андижонда газ портлади. Уч киши жароҳатланди

Андижон шаҳри Қўшариқ даҳасидаги 24-А уйнинг 48-хонадонида 9 декабрь соат 01:00лар атрофида газ портлаши оқибатида ёнғин келиб чиқди.

Kun.uz нашрининг билдиришича, хонага табиий газ тўпланиб қолган. Уй эгаси чироқни ёққач, чақнаш рўй бериб, ёнғин юз берган.

Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг билдиришича, ҳодиса оқибатида 48-хонадонда яшовчи уч киши турли даражада жароҳатланган. Улар касалхонага ётқизилган.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин 16 дақиқа ичида ўчирилганини билдирди.

"Андижон шаҳри ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Моҳинур Қосимова ёнғин оқибатида зарар кўрганлар вилоят ҳокими томонидан тўлиқ бошқа жойга кўчирилиб, уйларини таъмирлаш учун 5та қурилиш бригадаси иш бошлаганини билдирди”,-дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, газ тармоғида босимнинг пасайиб кетиши оқибатида хонадон эгаси газ сўрғичдан фойдаланишга мажбур бўлган. Газ сўрғич резина шланг орқали уланган. Резина шлангдан газ сизиб чиқиши оқибатида хонадонга ис гази тўлиб, электрни ёққанда чақнаш содир бўлган.

Мавзуга алоқадор Қиш бошланмай туриб қарийб 20 ўлим. Бироқ ҳеч ким товон талаб қилмайди