Аномал совуқ туфайли “Афросиёб” тезюрар поезди рейслари бекор қилинди

Иллюстратив сурат

13, 14 ва 15 январь кунлари 766/765-сонли Тошкент–Бухоро–Тошкент йўналишидаги “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг 3 та рейси бекор қилинади.

Бу ҳақда хабар берган “Ўзтемирйўловчи” АЖ мазкур қарорни аномал совуқ туфайли поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўловчиларни манзилига етказиш давомида ноқулайликлар келиб чиқишининг олдини олиш билан изоҳлаган.

Йўловчиларга 12-сонли Тошкент–Бухоро (“Шарқ” поезди), 56-сонли Тошкент–Бухоро–Хива, 58-сонли Тошкент–Бухоро–Шовот, 72-сонли Тошкент–Бухороؘ–Олот, 125-сонли Андижон–Тошкент–Бухоро–Хива каби муқобил поездлардан фойдаланиш тавсия этилган.

Қайд этилишича, харид қилинган чипталарни темирйўл кассалари ва chipta.railway.uz сайти орқали 100 фоиз қийматда қайтариш мумкин.

Аввалроқ ҳаво ҳарорати кескин тушиши ортидан ҳудудий аэропортлар вақтинча ёпилгани ва парвозлар бекор қилингани ёки кечиктирилгани хабар қилинган эди.