Президент Владимир Путиннинг узоқ йиллик дўсти ва Россиянинг энг бой олигархларидан бири Аркадий Ротенберг «Путин саройи» деб таърифланган Қора денгиз бўйидаги дабдабали қасрга эгалик қилишини айтди.
Ғарб давлатлари санкцияларига йўлиққан Ротенберг 30 январь куни «Маш» Telegram каналида эълон қилинган интервьюсида:
-Энди буни сир сақлаб бўлмайди, [сарой] эгаси менман, - деди.
Олигарх мулкни бир неча йил олдин қўлга киритганини айтди, аммо айнан қачон ва қай йўсинда олганини очиқламади.
Ротенберг мажмуада хоналар кўп бўлгани учун уни меҳмонхонага айлантиришни режалаштираётганини айтди.
19 январь куни Алексей Навальний бошчилик қиладиган Коррупцияга қарши кураш фонди Геленжик яқинидаги 1,35 миллиард доллар деб баҳоланган сарой ҳақида суриштирув натижаларини эълон қилганди.