Афғонистон армияси мамлакат шимолидаги Фарёб вилоятининг икки туманини ҳукумат назоратига қайтарди.
Афғонистон Мудофаа вазирлигининг 29 июнда билдиришича, мазкур туманларни ҳукумат назоратига қайтариш учун бир неча кун қақшатқич жанглар олиб борилди.
Жанглар ортидан Фарёб вилоятининг Паштун Қўт ва Хон Чоҳарбоқ туманлари 28 июнда ҳукумат кучлари томонидан эгалланди. Мудофаа вазирлиги Ғазни ва Паврон вилоятларида ҳам ҳукумат кучлари ғалабаларга эришаётгани ҳақида маълум қилди.
Расмийлар Қундуз ва Тоҳар вилоятларида ҳам ҳукумат кучлари устунликка эриша бошлаганини иддао қилди.
АҚШ ҳарбий қўмондонлигининг билдиришича, Толибон айни пайтда 80дан ортиқ туманни назорат қилмоқда. Шу кунларда Тожикистон билан чегарадош Қундуз шаҳри Толибон томонидан қамал қилинган.