Афғонистон ҳукумати 14 июль куни Толибон Покистон билан чегарадош ҳудудни босиб олганини инкор қилди.
“Толибон террорчилари чегара ҳудудида жанговар ҳаракатларни амалга оширди. Аммо ҳукумат кучлари уларнинг ҳужумини қайтарди”,-дейилади расмий баёнотда.
Айни пайтда Толибон расмий вакили Забиуллоҳ Мужоҳид: “Мужоҳидлар чегарадаги муҳим шаҳар-Қандаҳор вилоятининг Ваш аҳоли пунктини эгаллади”,-деб билдирди.
Унга кўра, айни пайтда Толибон чегара-назорат ўтказиш пункти бошқарувини ўз қўлига олган.
Покситон ҳозирча бу хабарга муносабат билдирмади. Аммо Покистон махсус хизматидаги манбалардан бири Озодлик радиосига “шаҳар узра Толибон байроғи хилпираб тургани”ни айтди.