Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида худкушлардан иборат махсус батальон ташкил этилди

Толибон жангариси Кобулдаги масжидлардан бирини қўриқламоқда. 2021 йилнинг 1 октябри.

Афғонистоннинг Бадахшон вилояти ҳокимининг ўринбосари журналистларга худкушлардан иборат махсус батальон ташкил этилгани тўғрисида билдирди. Махсус батальон чегара ҳудудларига, жумладан, Тожикистон ва Хитой чегарасига жойлаштирилади.

Ҳоким ўринбосари Мулла Аҳмад Аҳмадига кўра, батальон аввалги ҳукумат даврида хавфсизлик кучларига қарши зарбалар берган махсус қисмдан андоза олинган ҳолда ташкил этилган.

Мулла Аҳмад Аҳмади худкушларни мард жангчилар деб атади. Унга кўра, худкушлар бўлмаганида эди “Афғонистонаги АҚШ ҳарбий кучларини енгиш мумкин бўлмасди”.