АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги бош қўмондони Остин Миллер Кобулда 29 июнь куни ўтказилган матбуот анжуманида Толибонни жавоб ҳужумлари бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Миллер Толибон мамлакат туманларини босиб олиш амалиётини тўхтатмаса АҚШ ва НАТО кучлари уларга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Толибон расмий вакили Забиуллоҳ Мужоҳид АҚШ генералининг бу баёнотига муносабат билдирар экан: “Улар бомбардимонни бошлашса, жиддий қаршиликка дучор бўлишади. Бу ҳолатда улар уруш бошланиши учун масъулиятни зиммасига олишга мажбурдир”,-деб айтди.
Толибон май ойидан бошлаб АҚШ ҳарбийларининг Афғонистон чиқарила бошлангани ортидан мамлакатдаги кўплаб туманларни босиб олди. Айни пайтда Толибон Афғонистондаги 419 тумандан 81 тасини назорат қилмоқда.
29 июнь куни Афғонистон ҳукумати Фарёб ва Балх туманларидаги уч туман Толибондан озод этилганини билдирган.