АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонни Мустақиллик куни билан табриклади

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен расмий Вашингтон номидан Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади. Табрик матни 31 август куни Давлат департаменти расмий сайтида эълон қилинди.

“Қўшма Штатлар Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиёнинг иқтисодий ривожланишига қаратилган минтақавий алоқаларга аҳамият қаратаётганини юқори баҳолайди. Биз Ўзбекистонда дадил ислоҳотлар, жумладан, асосий эркинликларни таъминлашга қаратилган ислоҳотлар давом эттирилишини қўллаб-қувватлаймиз. Биз, шунингдек, Ўзбекистонга COVAX дастури асосида 3 миллион доза вакцина етказиб берганимиздан мамнунмиз ва Ўзбекистонни COVID-19 пандемиясига қарши курашда қўллаб-қувватлашда давом этамиз”,-дейилади табрикда.

Давлат котиби табрик давомида АҚШ Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик мустаҳкамланишига умид қилишини билдирди.