Вашингтон АҚШ ва иттифоқчиларнинг Афғонистондаги вакилларини эвакуация қилиш мақсадида Кобул аэропорти хавфсизлигини таъминлаш учун чора-тадбирлар кўраётганини билдирди.
АҚШ Давлат департаменти ва Пентагон эвакуация 16 августда бошланиши ҳақида баёнот берди. Франция, Британия ва Германия ҳам ўз вакилларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини маълум қилди.
АҚШ ҳарбий вертолётлари 15 август куни Кобулдаги АҚШ элчихонасини аэропортга кўчира бошлаган эди.
Толибон жангарилари 15 август куни Афғонистон пойтахтини эгаллади. Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатни тарк этди.