Қўшма Штатлар 29 август куни Кобул аэропортидан эвакуация қилиш жараёнининг якуний босқичига етиб келди.
Президент Жо Байден Кобул аэропортида террорчилик ҳаракати содир этилиши ҳавфи юқорилигича қолаётгани тўғрисида баёнот бергани ортидан, эвакуацияни якунлаш ҳаракати бошланди.
Пентагон Кобул аэропортини назорат қилаётган 5800 ҳарбийдан 1800 нафари эвакуация қилинганини билдирди.
АҚШнинг айрим иттифоқчилари ўз фуқаролари ва ҳамкор бўлган афғонларни эвакуация қилиб бўлганини маълум қилди.
Аммо АҚШ одамларни хавфсиз жойга кўчиришни сўнгги дақиқагача давом эттирмоқчи.
Расман билдирилишича, Толибон Кобулни босиб олганидан сўнг ўтган икки ҳафта мобайнида АҚШ 114 минг кишини эвакуация қилди. Айни пайтда Кобул аэропортида эвакуация қилиниши лозим бўлган мингдан кўпроқ киши қолди.
Кобул аэропорти яқинида 26 август куни худкуш ўзини портлатгани оқибатида ўнлаб афғон ва АҚШнинг 13 ҳарбийси ҳалок бўлган эди.