АҚШ президенти Жо Байден 14 августдан то шу кунгача Кобул халқаро аэропорти орқали 28 минг киши эвакуация қилинганини билдирди. Улардан 11 минг нафари ўтган дам олиш кунлари мамлакатдан олиб чиқилди.
Фуқароларни эвакуация қилишда АҚШ ҳарбий самолётларидан ташқари чартер рейслар ва иттифоқчиларнинг самолётлари ҳам иштирок этган.
Пентагон ҳарбий учоқлари етишмаётгани учун ҳукумат АҚШдаги 6та хусусий авиаширкатдан ёрдам сўраган.
НАТО расмийлари эса ўтган бир ҳафта мобайнида Кобул аэропортидаги тартибсизликлар ва отишмаларда 20га яқин одам ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди. Ҳалок бўлганларнинг асосий қисми талотумда оёқ остида қолганлардир.