Беларусь мухолифати лидери Светлана Тихановская 7 феврални Беларусь билан Бирдамлик куни деб эълон қилди. У жаҳон лидерларини, фаолларни, журналистларни ва Беларуснинг барча дўстларини президент Александр Лукашенко истеъфосини ҳамда янги сайловлар ўтказилишини талаб қилаётган норозиларни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Тихановская “9 августда ўтган ва овоз бериш натижалари сохталаштирилган президентлик сайловларидан сўнг беларуслар режимнинг ноқонуний ҳаракатларига қарамай, демократия ва эркинликни талаб қилишмоқда”, деб айтди.
У митинглар ўтказишни, ижтимоий тармоқларда норозиларни қўллаб-қувватлашни, сиёсий маҳбусларга мактублар йўллашни ва биноларни Беларусь мухолифатининг қизил ва оқ рангли байроғи билан безашни тавсия қилди.
5 февраль куни АҚШ ва Европа Иттифоқи Беларус билан бирдамлик кунини қўллаб-қувватлашларини билдирди.
АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Нед Прайс АҚШ “аёвсиз репрессияларга қарамай, беларусь халқининг бардоши ва мардлигига Америка халқи тасанно айтмоқда”, деди.