Беларус полицияси 27 март куни Минск кўчаларини қўршовга олди ва президент Лукашенко истеъфоси талаби билан кўчага чиққан норозилардан 200 нафардан кўпроғини ҳибс қилди.
Хабарларда айтилишича, полиция кўчаларга махсус техника киритгани, қуршовга олгани ва намойишга йиғилаётганларни қўлга олгани ортидан пойтахт Минск марказида норозилик марши ўтмай қолди.
Мухолифат норозиларни кўп қаватли уйларнигг ҳовлиларида, мазеларда кичик намойишлар ўтказишга чақирди.
“Весна” ҳуқуқ ҳимояси ташкилотининг билдиришича, 27 март куни 240 киши қўлга олинган. Улар орасида Беларусь нашрларининг журналистлари ҳам бор.
Беларусда 2020 йилнинг августида бўлиб ўтган мунозарали сайлов ортидан мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари бошланиб кетди ва ҳануз давом этмоқда. Бир неча ғарб давлати Лукашенкони Беларуснинг легитим президенти ўлароқ тан олмай келади.
Лукашенко унинг истеъфосини ва янги сайловлар ўтказилишни талаб қилиб келаётган мухолифат вакиллари билан учрашишдан бош тортмоқда.