Ўзбекистонда 26 июнь куни 493 кишида коронавирус аниқланди. Бу билан коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 109223 нафарни ташкил этди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 119 таси Тошкент шаҳрида, 85 таси Самарқанд, 49 таси Хоразм, 41 таси Тошкент, 36 таси Фарғона вилоятларида аниқланди.
Бундан ташқари Сурхондарёда 32, Жиззахда 27, Қорақалпоғистонда 25, Наманганда 22, Бухорода 16, Сирдарёда 14, Андижонда 14, Қашқадарёда 7, Навоийда 6 киши коронавирсга чалинган.
Касалликдан соғайганлар жами 105006 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда. ️Шунингдек, коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди. Бу билан коронавирусдан ўлганлар сони 729 нафарга етди. ️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3488 нафар бемор даволанмоқда.