9 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларидан учирилган «Амал» (Умид) космик кемаси Марс орбитасига етиб борди. Бу араб дунёсининг илк муваффақиятли сайёралараро миссиясидир.
Бундан етти ой олдин учирилган кема Марс атмосфераси тўғрисида маълумот тўплайди.
Миссия директори Омран Шараф:
«БАА ҳамда араб ва мусулмон давлатлари халқлари эътиборига, БАА муваффақиятли равишда Марсга етиб борганини эълон қиламиз», - деди.
Яқин кунларда Марсга Америка Қўшма Штатлари ва Хитой учирган яна икки учувчисиз зонд етиб бориши кутилмоқда.
Учала кема ҳам ўтган йилнинг июлида – Ер ва Марс бир-бирига яқин келган фурсатда учирилган эди.
Бугунга қадар бор-йўғи беш фазо агентлиги Марсга космик кема юборишга муваффақ бўлган.