Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 15 июль куни Афғонистондан Тожикистонга қочган этник қирғизларни тарихий ватанига қайтариш юзасидан чоралар кўрилаётгани ҳақида хабар берди.
Вазирликнинг билдиришича, 13-14 июль кунлари Толибон жангариларидан қочган 347 нафар этник қирғиз Тожикистонга келгани тасдиқланган. Этник қирғизлар Тожикистонга қочиб ўтаётган пайтда икки чақалоқ вафот этган.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистонга қочиб ўтган этник қирғизларни Қирғизистонга қайтаришда кўмаклашиш илтимоси билан БМТнинг Қочқинлар иши бўйича Олий комиссарига мурожаат жўнатди.
Бундан ташқари, расмий Бишкек Душанбедан Тожикистонга қочиб ўтаётган этник қирғизларга кўмаклашишни ва уларнинг йўлини тўсмаликни илтимос қилди.