Бош прокуратуранинг расман билдиришича, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали мансабдор шаҳсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратурага кўра, Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан қўзғатилган мазкур иш доирасилда 2 февралдан буён Чилонзор тумани прокуратураси дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бормоқда. Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
20 февраль куни ижтимоий тармоқларда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиалининг бур гуруҳ шифокорларининг видеомурожаати тарқатилган эди.
Мурожаатда шифокорлардан бири филиал раҳбарлари беморларни касалхонага ётқизиш ва жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун пора талаб қилиши, касалхонага ҳукумат томонидан берилаётган дори-дармон воситалари эса филиал бош шифокорига қарашли аптекаларда сотилишини айтганди.