Грузия пойтахти Тбилисида 8 ноябрь куни кечқурун норозиларнинг полиция билан тўқнашуви содир бўлди.
Полиция Марказий сайлов комиссияси биноси олдига йиғилган мухолифат тарафдорларига қарши сув пуркагичлар ва айрим хабарларга қараганда, кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган.
Мухолифат тарафдорлари Марказий сайлов комиссияси раиси истеъфосини ва парламентга янги сайлов ўтказишни талаб қилмоқда.
Полиция норозилар комиссия биносини ишғол қилишга урингани ортидан куч қўллашга мажбур бўлганини билдирди. Полиция расмийлари норозиларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўлланилганини инкор қилди.
31 октябрда ўтган сайловда расман ҳукумрон “Грузия орзуси” партияси ғалаба қилгани билдирилган. Михаил Саакашвилининг Ягона миллий ҳаракати атрофига бирлашган мухолифат эса сайлов натижалари сохталаштирилганини иддао қилмоқда. Мухолифатчилар парламентдаги ўринларидан воз кечишларини билдиришган.