Давлат хизматчиларидан 5288 нафарининг иш ўрни қисқартирилади

Вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари лавозимларидан 40таси ҳам қисқартирилади.

Ўзбекистонда 2021 йил 1 майдан давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача қисқартирилади. Бу борада президентнинг Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарори 3 апрель куни имзоланди.

Қарорга асосан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмаларида жами 5288 та штат қисқарилади. Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари лавозимларидан 40таси ҳам қисқартирилади.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифа, функция ва ваколатларини Молия вазирлигига берилди.