Дунёда коронавирусга қарши эмланганлар сони 3 миллиарддан ошди

Жаҳондаги эмланганларнинг 40 фоизи Хитойда яшайди.

Дунёда коронавирусга қарши эмланганлар сони 3 миллиарддан ошди. Бундай кўрсаткичга Британия, Россия ва АҚШ каби қатор йирик давлатларда коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланганидан олтий ой ўтиб эришилди.

Бироқ эмланганлар сони бўйича қашшоқ давлатлар ортда қолмоқда. Bloomberg агентлигининг билдиришича,эмланганларнинг 23 фоизи 27та ривожланган давлат ҳиссасига тўғри келади.

АҚШда жаҳон аҳолисининг 4,3 фоизи яшайди. Бироқ жаҳонда эмланганларнинг 11 фоизи мана шу давлат фуқароларидир. Жаҳонда барча эмланганларнинг 40 фоизи эса Хитойда. Айни пайтда Африканинг қашшоқ давлатларида барча эмланганлар сони 1 фоизга ҳам етмайди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус бу каби тенгсизликдан ҳавотир билдирди.