Европа Иттифоқи АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятига ташқи сиёсатнинг асосий масалалари, жумладан, Россия ва Хитойга нисбатан ягона ёндашувни ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.
Bloomberg агентлигининг билдиришича, бу масалада Европа Иттифоқи раҳбарияти Вашингтонга мактуб жўнатган. Мазкур ҳужжат 15 июнда ўтадиган АҚШ-ЕИ саммити доирасида қабул қилиниши режалаштирилмоқда. Саммит якунланиши биланоқ Байден Брюсселдан Женевага жўнаб кетади ва у ерда Россия президенти Путин билан учрашади.
АҚШ ва Европа Иттифоқи Россия мухолифатчиси Алексей Навальнийнинг қамалиш ортидан Москвага нисбатан эълон қилинган санкцияларни ўзаро мувофиқлаштиришга эришди. АҚШ ва ЕИнинг Россияга нисбатан жорий этган санкциялари деярли бир ҳил бўлди.
Айни пайтда Европа Иттифоқи Россияга нисбатан муносабат ва сиёсат юзасидан махсус стратегик ҳужжатни ишлаб чиқмоқда.