Европа сиёсатчилари орасида трансгендерларга нисбатан нафрат кайфиятлари кучайиб бормоқда. Лесби, гомосексуал, бисексуал ва трансгендерлар (ЛГБТ) ҳақларини ҳимоя қилувчи гуруҳ Европада гомофобик лисон ва нафрат нутқи авжига чиқаётганидан огоҳлантирмоқда.
Лесби, гей, бисексуал, транс ва интерсекс инсонларнинг халқаро уюшмаси 16 февраль куни эълон қилган йиллик ҳисоботида Европа ва Марказий Осиёдаги 17 мамлакатда сиёсатчилар ўтган йил давомида ЛГБТларга қарши нафрат тилига йўғирилган оғзаки ҳужум қилганликлари айтилмоқда.
Ҳисоботда Польшадаги вазият алоҳида урғуланган. Польшадаги сайловолди кампанияси мобайнида ҳукмрон ўнг қанот PiS партиясидан сайланаётган миллатчи сиёсатчилар "ЛГБТ мафкураси"ни танқид қилганди.
Шунингдек, Венгриядаги аҳволга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. У ерда ўтган йили трансгендерларга жинсини ўзгартириш қонунан тақиқланган.
Болгария ва Руминияда ЛГБТ борасидаги вазият бу йил ёмонлашиши кутилмоқда, Туркияда ҳукмрон партияга мансуб сиёсатчилар ЛГБТни бир неча бор танқид қилган, дея огоҳлантирди уюшманинг ижрочи директори Эвелин Парадис.
Албания, Озарбайжон, Босния ва Герцеговина, Косово, Молдова, Шимолий Македония ва Россия каби мамлакатларда ҳам сиёсатчилар ЛГБТ вакилларига оғзаки ҳужумлар қилиб туришига мойиллик тобора ўсиб бормоқда.