ЕИ ташқи ишлар мутасаддиси Кремль билан Навальний масаласини муҳокама қилади

ЕИ ташқи ишлар мутасаддиси Жозеп Боррел.

ЕИ ташқи ишлар мутасаддиси Жозеп Боррел 4 февраль куни Москвага уч кунлик сафарини бошлайди. Бу ташриф қатор Ғарб давлатлари Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальнийга чиқарилган қамоқ ҳукмини ҳамда намойишчиларга қарши номутаносиб куч ишлатилганини қаттиқ танқид қилаётган бир пайтда бўлиб ўтмоқда.

Навальнийни қамоққа олиниши ҳамда намойишчиларга қилинган тазйиқлар Боррелнинг Россия расмийлари билан музокараларининг асосий мавзусига айланиши кутилмоқда.

ЕИ юқори лавозимдаги расмийси 2017 йилдан бери Россияга илк ташриф қилмоқда. Боррел учрашув пайтида Кремлга “аниқ мужда” беришини айтган.

2 февраль куни деярли 3 йилга қамалган Навальнийни озод етиш чақириқларини Москва жавобсиз қолдирган. Россия Федерациясининг ташқи ишлар вазири Сергей Лавров суд ҳукмига бўлаётган муносабатида Ғарб мамлакатлари “озгина ошириб юбораётганини” танқид қилган.

Кремль ҳам Навальнийни озод этиш борасидаги ҳар қандай босимга қандай қарашини билдирган. Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Москва Брюссель билан алоқаларни яхшилаш учун “ҳар нарсага тайёр” эканлигини, лекин фақат шу Навальний масаласида “маслаҳатга қулоқ солишга тайёр эмаслигини” айтган.