Янги коронавирус инфекцияси жаҳон бўйлаб тарқалишда давом этар экан, ҳукуматлар касаллик янада кенгроқ тарқалишига қарши кураш доирасида кескин чораларни кўрмоқда.
2019 йилнинг декабрида Хитойда тарқала бошлаган вирусдан бугунга қадар 8 мингга яқин киши ҳалок бўлди.
17 март куни Европа Иттифоқи ўзининг ташқи чегараларини 30 кунга ёпишга қарор қилди.
Германия канцлери Ангела Меркель 30 кун давомида «жуда, жуда оз одамга» чекловни четлаб ўтиш имкони берилишини айтди.
30 кунлик чекловни Норвегия, Швейцария, Исландия ва Буюк Британия ҳам қўллади.
АҚШда вирус Ғарбий Виржинияда қайт этилиши ортидан мамлакатда касаллик етиб бормаган штат қолмади.
Пандемия сабаб бўлаётган иқтисодий муаммоларни бартараф этиш илинжида АҚШ, Британия ва Нидерландия бир неча миллиард доллар қийматга эга иқтисодий ёрдам чораларини ишлаб чиқди.
Болгария молия тақчиллигига дучор бўлганини эълон қилди, Украина эса Халқаро валюта жамғармасидан режалаштирилган 5,5 миллиард доллардан кўпроқ ёрдам сўрашга мажбур бўлаётганини билдирди.