Вазирлар Маҳкамасининг 30 августдаги қарорига асосан, жорий йил пахта терими мавсумида пахтакорларга бериладиган ҳақ миқдори белгиланди.
Қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килосига биринчи теримда 1200 сўмдан, иккинчи теримда 1500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.
Бундан ташқари пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта теримига жалб қилинган ишсиз фуқаролардан иборат терим отрядлари раҳбарларига мавсум якунига қадар 2 миллион сўмдан ойлик берилади.
Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманларида, Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятининг чекка туманларида теримчиларга бир кило пахта учун Республика бюджетидан 230 сўмдан устама ҳақ тўланади.
2020 йилда теримчиларга биринчи теримда бир кило пахта учун 1000 сўмдан, иккинчи теримда эса 1400 сўмдан тўланганди.