“Ижод” жамоат фонди негизида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида юридик шахс мақомисиз Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси ташкил этилди.
Адлия вазирлигининг 27 март куни билдиришича, “Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори асосида ташкил қилинган янги фондга 2021 йилда 120 миллиард сўм берилади. Бу маблағнинг 10 миллиард сўми Республика Маънавият ва маърифат марказига, 90 миллиард сўми унинг ҳудудий бўлимларига, 20 миллиард сўми Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлашна ажратилади.
Тугатилган “Ижод” жамоат фонди тасарруфидаги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси поликлиникаси, “Дўрмон” ижод уйидан фойдаланиш дирекцияси” унитар корхонаси ва “Оққум файз барака” шўъба корхонаси ҳамда уларга тегишли бўлган барча мол-мулк, бино ва иншоотлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига ўтказилди.