Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида бошланган кучли қўм бўрони Тошкент вилоятига етиб келгани айтилаётган видеолар ва хабарлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўла бошлади.
Хабарларда айтилишича, қум бўрони Гулистондан Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳригача кириб борган. Гулистон-Тошкент йўналишидаги йўлда кўринувчанлик 1 000 метргача чекланган.
“Ўзгидромет” май ойида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, 29 май куни пойтахт Тошкентда ҳам қум бўрони бўлганини маълум қилган эди.
“Ўзгидромет” билдирувида таъкидланишича, қум бўронларига “Ўзбекистонда ва Тошкент шаҳрида жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар” сабаб бўлмоқда. Мазкур қурилишлар ортидан шаҳарларда “катта миқдордаги қум ва чанг” йиғилиб, “кучсиз шамол оқибатида ҳам улар осмонга кўтарилиб қум бўронларига айланмоқда”.