Камала Харрис, АҚШ вице-президенти. Фотосуратларда ҳаёт ва карьера
Камала Харрис Демократик партиядан АҚШ вице-президентлигига номзодини эълон қилганидан кейин. Окленд, Калифорния, 2019 йил 27 январь.
Камала Харриснинг онаси ҳиндистонлик, отаси асли Ямайкадан. Бу йилги оналар кунида Камала Харрис ўзининг Instagram’ида шундай ёзди: “Менинг онам, доктор Шямала Гопаланнинг ҳаётда иккита мақсади бор эди: кўкрак бези саратонидан даволаниш ва мени ва синглимни тарбиялаш. Уни ҳар куни соғинаман, у ҳақда тез-тез ўйлайман, мен унинг қизи эканлигимдан фахрланаман.
2011 йил 27 февраль. АҚШ президенти Барак Обама Калифорния Бош прокурори Камала Харрисни илиқ кутиб олди. Учрашувда Калифорниянинг ўша пайтдаги вице-губернатори (ҳозирги губернатор) Гавин Нюс (чапдан иккинчи) ва Сан-Франциско мэри Эдвин Ли (ўнгда) ҳам бор эди.
Харрис ўз фаолиятини Сан-Францискода туман прокурори сифатида бошлаган, у ерда 2004 йилдан 2011 йилгача ишлаган, шундан сўнг у штат прокурори этиб тайинланган.
Калифорния штати адвокати (2011-2017) сифатида Харрис қамоқхона ислоҳотида фаол иштирок этган. У бошқа масалалар қатори атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аёллар ҳуқуқларига эътибор қаратган.
Камала Харрис 2012 йилда Шимолий Каролина штатининг Шарлотта шаҳрида Демократик партиянинг миллий қурултойида нутқ сўзлаганида танилди. Унинг қурултойда асосий маърузачилардан бири этиб сайлангани унинг партиянинг бўлажак етакчиси сифатидаги таъсири ва истиқболлари ортиб бораётганини кўрсатарди.
2013 йил 30 июнь. Камала Харрис Сан-Францискодаги прайд иштирокчилари билан сўрашмоқда.
Харрис ЛГБТ ҳамжамияти ҳуқуқларининг очиқ ҳимоячиси сифатида танилган. У бир жинсли никоҳни тақиқловчи қонунчиликка ўзгартиришлар қабул қилинишига қарши фаол курашган.
АҚШнинг ўша пайтдаги Бош прокурори Эрик Холдер (ўртада) ва Калифорния прокурори Камала Харрис (чапда) Лос-Анжелес округ судининг судьяларни тайёрлаш дастурларидан бирининг битирувчиларини табриклашмоқда. 2014 йил 24 октябрь
2018 йил сентябрь ойида ўша пайтда Калифорния штатидан сенатор бўлган Харрис (у бу лавозимда 2021 йилгача ишлаган) АҚШ Олий судига президент Доналд Трамп номзоди Бретт Каванога ўткир саволлар берди.
Камала Харрис АҚШ Сенатининг суд-ҳуқуқ қўмитаси йиғилишида, 2020 йил 16 июнь. Афро-америкалик Жорж Флойднинг полиция томонидан ўлдирилиши ортидан бутун мамлакат бўйлаб зўравон норозиликлар кўтарилгач, Харрис полицияни радикал ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлади.
2020 йилда Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзодлар баҳси. Чапдан ўнгга: Ўша пайтда АҚШнинг собиқ вице-президенти (ва бўлажак президент) Жо Байден, сенатор Берни Сандерс, сенатор Камала Харрис.
Байден ва Харрис Демократик партиянинг 2020 йил 20 августда Милуокида бўлиб ўтган миллий қурултойида президент ва вице-президентликка номзодини қўйгандан кейин.
Камала Харрис ва Жо Байден 2020 йилги сайлов кампанияси чоғида.
Камала Харрис ва Жо Байденнинг 2020 йил 8 ноябрда сайланганидан кейинги портретлари. Мумбай, Ҳиндистон. Харрис келиб чиқиши афро-америкалик ва осиё-америкалик бўлган АҚШнинг биринчи вице-президенти бўлди.
2021 йил 20 январь. Камала Харрис Вашингтонда вице-президентлик қасамёдини қабул қилди. У қасамёд қилган Библияни унинг турмуш ўртоғи Дуг Эмҳофф тутиб турибди.
Камала Харрис ва АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси АҚШ Конгрессидаги нутқида Украина президенти Володимир Зеленский қўлидан Украина байроғини қабул қилишди. 2022 йил 21 декабрь.
Камала Харрис Президент Жо Байденни 2024 йил 7 март куни Конгрессга қилган нутқида олқишламоқда.
Харрис ва Байден 2024 йил 26 мартда Шимолий Каролинадаги сайловолди ташвиқоти йиғинида. Кейинчалик, президент Байденнинг республикачи номзод Доналд Трамп билан теледебатдаги муваффақиятсиз чиқишидан сўнг, Камала Харриснинг Демократлар сайлов кампаниясидаги роли янада яққол намоён бўлди.