Канададаги аномал иссиқдан 500 киши вафот этди

Канададаги кўчма фонтанлардан бири.

Канада ғарбида минтақа учун кутилмаган даражада аномал иссиқ ҳаво ўрнагани ортидан деярли 500 киши вафот этди.

Ҳукумат аномал иссиқ ортидан ҳалок бўладиганлар сони кўпайиши мумкинлигидан ташвишланмоқда.

Канада ғарбидаги энг йирик Ванкувер шаҳрида иссиқдан қурбон бўлганлар сони камида 130 кишини ташкил қилди. Ўлганларнинг асосий қисми кексалар ва хроник касаллиги бўлган беморлардир.

Мазкур минтақада тўрт кун қаторасига 49,5 дарада иссиқ бўлган.Мазкур ҳудудда фавқулодда вазият эълон қилинди, мактаблар, болалар боғчалари ва бошқа кўплаб ташкилотлар фаолияти тўхтатилди.

Маҳаллий ҳукумат шаҳар кўчаларига кўчма фонтанлар ва сув пуркагичлар ўрнатди ҳамда ҳокимиятга қарашли бўлган бўш биноларда кондиционерлар ўрнатиб, “совутиш марказлари”ни ташкил қилмоқда.

Аномал иссиқ АҚШнинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳам кузатилмоқда. Портленд (Орегона штати) ва Сиэтл (Вашингтон штати) шаҳарларида 1940 йилдан бери биринчи марта 46 даража иссиқ бўлди.

Аномал иссиқдан Орегонада 60 киши, Вашингтон штатида 10 киши ўлгани хабар қилинди.