16 мартда Покистон президенти Ариф Алви хизмат сафари билан Хитойга борди. Алви Пекинда Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва бошқа расмийлар билан учрашади.
Алви маъмурияти 15 март куни эълон қилган билдирувда ёзилишича, унинг ташрифидан мақсад икки мамлакат ўртасидаги «тарихий алоқаларни янада мустаҳкамлашдир».
Билдирувда Алви ташрифи Хитой 150 дан ошиқ давлат билан бир қаторда янги коронавирус пандемиясига қарши курашаётган бир пайтга тўғри келгани қайд этилди.
16-17 мартга белгиланган сафар Алвининг Хитойга илк ташрифидир. Хитой Покистоннинг стратегик ҳамкори бўлиб, бу мамлакат иқтисодига йирик сармоя ётқизиб келади.
16 март куни Покистонда янги вирусни юқтирганлар сони 94 кишига етгани эълон қилинди.
Бу орада Покистон ва Эрон чегарасида карантинга олинган шахслар улар ушлаб турилган жойда гигиена қоидаларига амал қилинмаётганини айтиб, намойишга чиқди.