Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида карантинга олинди.
Мамлакат ҳукумати қабул қилган қарорга биноан, 19 мартдан бошлаб тез ёрдам машиналари, юк машиналари ҳамда ФВВ машиналаридан бошқа транспорт воситалари Бокуга киритилмайди.
29 мартгача кучда бўладиган ушбу чора яна узайтирилиши мумкин.
Боку ва Озарбайжоннинг бошқа шаҳарлари ўртасидаги поезд қатновлари ҳам тўхтатилади.
Бугунда қадар Озарбайжонда 34 кишига янги COVID-19 коронавируси юқди. Уларнинг бир нафари вирус туфайли вафот этди.
Қўшни Арманистонда 115 киши вирусга чалинди. Яна бир Кавказ мамлакати бўлмиш Грузияда эса вирусни юқтирганлар сони 40 нафарга етди.