Коронавирус туфайли Тошкент ҳайвонот боғи ёпилди

19 мартдан бошлаб Тошкент ҳайвонот боғи коронавирус сабабли вақтинча ўз эшикларини ёпади. Бу хақда ҳайвонот боғи ўзининг расмий сайтида баёнот берди.

"Бизлар бу қарорга ташриф буюрувчиларни эҳтиёт қилиш учун келдик. Жониворлар аҳволидан эса хавотирга ўрин йўқ. Зоологлар ва мутахассислар ўз ишларини давом эттиришади", - дейилган баёнотда.

19 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда 23 кишида вирус аниқланди.