АҚШнинг Moderna ширкати томонидан коронавирусга қарши ишлаб чиқарилаётган вакцинанинг самарадорлиги учинчи босқич синови натижаларига кўра 94,5 фоизни ташкил қилган. Бу ҳақда ширкатнинг 16 ноябрь куни ёйинланган хабарномасида айтилган. Қайд этилишича, вакцина билан эмланганлардан фақат беш нафаригина COVID-19 га чалинган, уларда ҳам хасталик енгил кечган.
Тадқиқотнинг учинчи босқичида 30 мингдан зиёд одам қатнашган, оралиқ босқичда 95 киши вирус юқтириб олган, дейилади хабарномада.
Ширкат препаратни рўйхатдан ўтказиш учун АҚШнинг Озиқ-овқат ва дори-дармон сифати устидан санитария назорати бошқармасига мурожаат қилишни режаламоқда. Тезкор фойдаланиш учун рухсатнома шу йил охиригачаёқ берилиши мумкин.
Moderna учинчи босқич синовларининг оралиқ натижаларини АҚШнинг Pfizer ҳамда Германиянинг BioNTech ширкатлари ўз препаратлари муваффақиятли синовдан ўтганини эълон қилганларидан бир ҳақта ўтиб тақдим этди. Мазкур ширкатларнинг вакциналари 90 фоизли самара кўрсатган эди.
Pfizer ва BioNTech препаратлари -70 даражадан юқори бўлмаган температурада сақланиши лозим. Бу яхши тиббий инфратузилма бўлишини талаб қилади ва мазкур вакциналарнинг бой мамлакатлардаги аҳоли кўп истиқомат қиладиган жойларидан ташқарида қўлланишида муаммолар туғилишига сабаб бўлиши мумкин. Moderna эса бу кўрсаткични -20 градусгача кўтарганини иддао қилмоқда.