Молия вазирлиги коронавирусга қарши курашга ажратилган маблағ нималарга ишлатилгани ҳақида маълумот берди.
Молия вазирлиги сайтида Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг харажатлари бўйича ҳисобот жойлаштирилди. Ҳисоботда қайд этилишича, коронавирусга қарши кураш тадбирларини молиялаштириш учун жами 4 триллион 985 миллиард сўм ажратилган.
Бу маблағнинг 1 триллион 534 миллиард сўмини дори воситалари ва тиббий буюмлар, ҳимоя воситалари ва тест тизимлари билан таъминлаш ҳамда карантинда сақлаш харажатлари ташкил қилди.
Тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш, республика санитария-эпидемиология хизмати томонидан ҳимоя чораларини амалга ошириш харажатлари 2 триллион 428 миллиард сўм бўлган.
Вазирликнинг таъкидича, карантин зоналарини қуриш ва коронавирусни даволаш билан боғлиқ соғлиқни саклаш объектларини қуриш, жиҳозлаш ва зарур инфратузилмани яратиш учун 1 триллиондан бир оз қўпроқ маблағ сарфланган.