Ўзбекистон Марказий банки QIWI Uzbekistan электрон пулини ўз реестрига киритди ва ишлаб чиқаришга рухсат берди.
Марказий банк 11 ноябрь куни тарқатган расмий билдирувида электрон пулларни ишлаб чиқариш ҳуқуқи “Payment Aggregation Systems” МЧЖга ва “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банкига берилганини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг куёви Ойбек Турсунов 29 октябрь куни “Капиталбанк”нинг 112 миллион акциясини қўшимча равишда сотиб олгани тўғрисида иқтисодий соҳага ихтисослашган Spot нашри 4 ноябрда хабар берган.
Бу билан 2019 йилдан бери банк ҳиссадори сифатида тилга олиниб келинадиган Ойбек Турсунов “Капиталбанк” акцияларининг 50 фоизига эгадорлик қилади.