Ўзбекистонга четдан пул ўтказмалари ҳажми кескин қисқарди

Мартда Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари ҳажми 296 млн. долларни ташкил этиб, февралга нисбатан 23 фоизга пасайди. Апрелнинг дастлабки 8 иш кунида мартнинг мос даврига нисбатан 3 баробарга қисқарди.

Бу ҳақда Марказий банк баёнот берди. Банк бу ҳолатни коронавирусга қарши кураш мақсадида жорий этилган карантин чоралари ва иқтисодий фаолликнинг секинлашиши, шунингдек, Россия ва Қозоғистонда миллий валюталар курсининг девальвацияси туфайли трансчегаравий пул ўтказмаларида ҳам пасайиши билан изоҳлади.