19 март, пайшанбадан бошлаб, бутун Ўзбекистон бўйлаб:
массаж салонлари; дискотекалар, дискобарлар; болалар ўйин залларининг фаолияти тўхтатилади.
Бу ҳақдаги қарор Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида қабул қилингани тўғрисида .Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
«Тадбиркорлик субъектларидан кўрилаётган чора-тадбирларга хайрихоҳ бўлишларини сўраймиз. Ўз-ўзини ҳимоя қилиш учун аҳолига карантин даврида бундай муассасаларга ташриф буюрмасликни тавсия қиламиз. Ушбу қарор ижроси Давлат солиқ хизмати, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қатъий назорат қилинади», – дейилади қўмита хабарида.
Аввалроқ, Тошкент ҳайвонот боғи коронавирус сабабли ёпилгани ҳақида хабар берилганди.
19 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда 23 кишида вирус аниқланди.