Москвада қурувчи мигрантлар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммо сақланиб қолмоқда, айни пайтда пойтахтга яна 200 мингта ишчи муҳожир керак. Бу ҳақда Москва шаҳар вице-мэри Владимир Ефимов маълум қилди.
Унга кўра, Москва мэрияси яқин кунларда ишчи муҳожирларнинг Россияга киришига қўйилган чекловлар юмшатилишига умид қилмоқда.
Август ойининг бошларида Москва мэри Сергей Собянин пандемия ортидан Россиядан муҳожирларнинг чиқиб кетаётгани инфляциянинг кучайишига сабаб бўлаётганини айтганди.
Сентябрнинг бошларида Россия қурилиш вазирлиги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини чартер поездларида ташиб келиш тартиб-таомилларини Тошкент билан муҳокама қилиши ҳақида хабар берилганди.
Россиядаги қурилиш компаниялари, биринчи навбатда Ўзбекистон, Украина ва Тожикистондан келаётган қурилиш мутахассислари етишмовчилиги борлигини айтмоқда.