Навальний даволанган Омск касалхонасида яна бир шифокор вафот этди

Навальний заҳарланиш аломатлари билан 2020 йил 22 август куни Омск касалхонасига олиб келинган эди.

Россиянинг «Тайга.инфо» газетасининг хабар беришича, ўтган йилда мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навальний заҳарланиши ортидан даволанган Россия касалхонасининг травматология бўлими бошлиғи ўринбосари Рустам Агишев вафот этган.

Газета хабарига кўра, 63 ёшга тўлган Агишев инсультдан ўлган. Агишев Омск шаҳридаги 1-сонли Тез тиббий ёрдам касалхонасида 30 йил давомида ишлаган.

Хабарда айтилишича, Агишев декабрь ойида инсультни бошидан кечирган ва шу билан соғаймаган. У 26 мартга келиб вафот этган.

Икки ой олдин айни шифохонанинг бош врачи ўринбосари сифатида ишлаб келган Сергей Максимишин 56 ёшида «тўсатдан» вафот этган эди.

Навальний заҳарланиш асоратлари билан ўтган йилнинг 20 августида айни касалхонага ётқизилганди – унинг аҳволи Томскдан Москвага парвоз қилаётган учоқнинг ичида ёмонлашган.