Наманганда болаларга ноқонуний равишда Қуръон ўргатган ота-бола жаримага тортилди

Иллюстратив сурат.

Наманган шаҳрида тегишли рухсатномага эга бўлмай туриб болаларга диний таълим берган ота-бола жаримга тортилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

Билдирилишича, Наманган шаҳрида яшовчи ота-бола 2020 йилнинг ноябрь ойидан жорий йилнинг сентябрига қадар камида ўн болага Қуръондан таълим берган. Суд уларга жазо қаторида жарима белгилаган. Аммо Олий суд билдирувида жарима миқдори ҳақида маълумот берилган эмас.

5 июль куни президент томонидан имзоланган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон қонунининг янги таҳририда диний таълим муассасасидан ташқарида диний таълим бериш ноқонуний фаолият сифатида белгиланган.

Бундан аввал Қашқадарёда 13 болга ноқонуний диний таълим берган она-бола жазога тортилгани, Тошкентда шундай фаолият билан шуғулланган йигит 15 суткага қамалгани ва 45 ёшли тошкентлик жаримага тортилгани хабар қилинган.